Муаммолар жойида ҳал этилмоқда
Учкўприк тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари тумандаги Мерган маҳалла фуқаролар йиғинидаги эҳтиёжманд, кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиш, истеъмолчилик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларида муаммолари бор оилаларга ҳуқуқий маслаҳатлар ва беғараз ёрдамлар кўрсатиш мақсадида маҳалла оқсоқоли Ф. Мадраҳимов ҳамроҳлигида Бегвачча қишлоғилик Г. Далиева, О. Марасулов ҳамда Б. Содиқова хонадонларига боришди.
Учрашувлар давомида Г.Далиева ва О.Марасуловлар хонадонлари вакиллари ўзлари томонидан истеъмол қилинган энергия ва унинг тўловлари масалаларига аниқлик киритиб берилишини сўрадилар. Ушбу сўровлар туман жамияти масъуллари томонидан алоҳида назоратга олиниб, масалага ойдинлик киритиб бериладиган бўлди. Салкам 100 ёшни қоралаб қолган Бусора момо Содиқова хонадонига борилганда, момо кенжа қизи ва унинг 2 нафар фарзанди билан истиқомат қилиши, суюлтирилган газ баллони билан таъминланиш масаласида бироз қийинчиликка дуч келиб турганлиги маълум бўлди. Ушбу масалада туман газ идорасига мурожаат қилиниб, масалани жойида ҳал қилишга эришилди.
– Раҳмат болаларим, – деди момо қувончини яролмай. – Сизлардан жуда ҳам миннатдорман. Оғиримизни енгил қилдиларинг.
Наргизахон ШЕРАЛИЕВА
Учкўприк тумани ИҲҲҚЖ матбуот ва ахборот мутахассиси
Post Comment