Касб байрамингиз муборак бўлсин
Ҳар йили 27 июнь мамлакатимизда “Матбуот ва оммавий ахорот воситалари ходимлари куни” сифатида кенг нишонланиб келади. Федерация ва унинг ҳудудий органлари фаолиятини кенг ёритиб борилиши ва аҳолининг кенг қатламларига етказилишида эса уларнинг ўрни ва роли беқиёсдир.
Шунингдек, бошқармаларимизнинг журналистлар билан ва ўзаро ҳамкорлик қилишида, жамоатчилик билан кенг алоқаларни йўлга қўйишида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг ҳам ўзига хос ўрни ва роли борлигини барчамиз эътироф этамиз.
Шундан келиб чиққан ҳолда, ҳудудий бирлашманинг ижтимоий ҳамкори, ташкилотимизнинг оммавий ахборот воситалари билан яқиндан ҳамкорлик олиб боришида ўзининг амалий ва услубий кўмагини бериб келаётган мазкур Агентликнинг Фарғона вилоят бошқармаси жамоасига касб байрами муносабати билан ҳудудий бирлашма раисининг Ташаккурномаси топширилди.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment