Мурожаатлар қаноатлантирилди

Мурожаатлар қаноатлантирилди

 

 

Самандарак маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Т.Саламатов туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилиб, хонадонига ичимлик суви таъминоти бўйича 611000 (олти юз ўн бир минг) сўм қарздорлик асоссиз ҳисобланганлиги ҳолатини билдириб, масалани қонуний ечим топишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраганди.

Масала туман ичимлик суви таъминоти корхонаси масъул ходимлари билан биргаликда ўрганиб чиқилганда, истеъмолчининг хонадонига ичимлик суви тармоғи тортилмаганлиги, истеъмолчи ва ичимлик суви етказиб берувчи корхона ўртасида шартнома ҳам мавжуд эмаслиги маълум бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқарога жавоб хати орқали маълум қилинди. Т.Саламатов қилган мурожаатини ўрганиш натижаларидан қониқиш ҳосил қилганлигини туман жамиятига ёзган миннатдорчилик хати орқали маълум қилди.

Бағдод шахарчасида яшовчи фуқаро О.Қирғизбоева туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига қўшниси Б.К. уй шароитида парранда боқиши, паррандалардан тараладиган ўзига хос специфик ҳид, чангдан қўшнилар бироз озор чекаётганликлари, бу ҳолат қўшниларда норозилик келтириб чиқараётганлиги масаласида мурожаат қилганди.

Мурожаат белгиланган тартибда, туман табиатни муҳофаза қилиш бўлими ҳамда Санитария-эпидемиология осойишталиги маркази ходимлари билан ҳамкорликда ўрганиб чиқилиши жараёнида, томонларга фуқаролик ва истеъмолчилик ҳуқуқ ва бурчлари, бу борадаги амалдаги қонунчилик нормалари тушунтирилди. Натижада паррандахона аҳоли яшаш ҳудудидан олиниб, тегишли тартибда тозаланиб, дизенфекция ишлари ўтказилди. Мурожаатлари  тинч йўл билан, ижобий ҳал этилганлигидан мамнун бўлган фуқаролар ўрганиш ишларини ўктазган ходимларга ўз миннатдорчиликларини изхор қилдилар.

 

  Дилором Мирзаева

Бағдод туман ИҲҲҚ жамияти мутахасси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin