Тиббиёт муассасаларида аҳвол қандай?
Бугун коронавирус пандемияси билан курашиш ишларини тўғри ташкиллаш, шунингдек мавжуд тиббиёт муассасаларининг ҳолати, уларнинг ҳар қандай юкламаларга тайёрлиги, келиб-кетувчилар учун ҳозирланган шароитлар ва хавфсизлик чораларининг кўрилганлиги каби ҳолатлар ҳар бир ҳудуд раҳбарининг эътибор марказида турибди.
Олтиариқ тумани ҳокими топшириғи асосида тумандаги бир қатор қишлоқ оилавий поликлиникаларида бўлиб, мазкур муассасаларда аҳоли учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишдик. Оилавий поликлиникаларнинг моддий-техник базаси, уларда мавжуд тиббий ускуналар ҳолати, зарур тиббий анжомлар, шунингдек мутахассислар билан таъминланганлиги, муассасада ичимлик суви, электр энергияси, табиий газ тармоқларининг мавжудлиги ва уларнинг ишчи ҳолатдалиги ҳамда кундалик иш фаолиятини ташкиллаш билан боғлиқ бошқа ҳолатларни ўрганишдан ўтказдик.
Ўрганиш доирасида жойида ҳал этилиши мумкин бўлган масалаларни ўрнида ҳал этилиб, ечими қўшимча ўрганиб чиқишни талаб қиладиганлари эса туман ҳокими номига маълумотнома тарзида киритилди.
Бахтиёр Абдурахмонов
Олтиариқ туман ИҲҲҚ жамияти раиси, туман Кенгаши депутати
Post Comment