Косонда яна бир зиё маскани очилди

Косонда яна бир зиё маскани очилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.09.2017 йилдаги «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги ПҚ-3271-сонли қарори ҳамда ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббуслари доирасида Федерация ташаббуси билан жойларда “Истеъмолчилар кутубхонаси” ва “Истеъмолчилар уйи” лойиҳалари амалга оширилаётганидан хабарингиз бор.

Биргина Фарғона вилоятимизнинг ўзида 2019-2020 йиллар оралиғида Олтиариқ, Риштон, Бағдод ва Фарғона туманлари марказларида ушбу лойиҳа доирасида ишлар олиб борилиб, битта “Истеъмолчи кутубхонаси” ва учта “Истеъмолчи кутубхонаси” ва туман жамияти маъмурий биносини ҳам ўз ичига олган комплекслар қуриб битказилиб ишга туширилди.


Бугун мазкур лойиҳа доирасидаги яна бир зиё маскани ўз ишни бошлади. Ушбу маскан Қашқадарё вилоятининг Косон тумани марказида барпо этилди. Мажмуа “Истеъмолчилар кутубхонаси, чевархона ва туман жамияти маъмурий биносини ўзида мужассам этган.


Тадбирда Федерациянинг вилоят ҳудудий бирлашмаси раиси Ахроржон Рахмоналиев бошчилигидаги фарғоналик истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати вакиллари делегацияси ҳам фаол иштирок этмоқда.

(расмлар Косон туманидаги бинонинг очилиш маросимида олинган)

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin