Етказилган моддий зарар қоплаб берилди
Оҳангарон туманида истиқомат қилувчи истеъмолчи М.Пардаев ўзи томонидан хонадони том қисмини ёпиш учун сотиб олинган шиферларнинг маълум қисми биринчи ёмғирдан сўнг яроқсиз ҳолга келганлиги масаласида Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига мурожаат қилган.
Истеъмолчининг мурожаатини ўрганиш давомида маҳсулот “Қувасой шифер” корхонасида ишлаб чиқарилганлиги, истеъмолчи мазкур қурилиш материалидан 600 дона харид қилганлиги ва жами бўлиб 27 000 000 (йигирма етти миллион) сўм тўлаганлиги маълум бўлди.
Ўтказилган ўрганиш ишлари натижалари билан истеъмолчига ҳақиқатда кўрган моддий зарари, яъни яроқсиз ҳолга келган 50 дона шифер учун 2 275 000 сўм пулни ишлаб чиқарувчи корхона томонидан қайтарилишига эришилди.
Қундузхон Закирова
Қувасой шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment