Муаммо ўрнида бартараф этилди
Марғилон шаҳрида яшовчи М.Мамаюсупов Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига яқинда сотиб олган хонадонидаги газ трубаларидан газ ҳиди чиқаётганлиги, бу ҳақда газ идорасига мурожаат қилишига қарамасдан тегишли чора кўрилмаётганлиги юзасидан мурожаат қилган.
Мурожаатни ўрганиш давомида хонадон истеъмолчи томонидан 2020 йил май ойида сотиб олинганлиги, жорий йилнинг сентябрь ойига қадар бу ерда ҳеч ким яшамаганлиги, улар хонадонга сентярбь ойининг охирларида кўчиб келганликлари маълум бўлди. Кўчиб келиб яшашлари давомида ПГ-2 русумли газ плитасининг шу ерга ўрнатилган G-1.5 русумдаги газ ҳисоблагич ускунаси билан туташган қисмидан газ ҳиди чиқаётганлигини сезганлар ва бу ҳақда газ идораси диспетчерлик хизматига маълум қилганлар. Ўша вақтда хонадонга ташриф буюрган газ идораси мутахассиси тузатиш ишларини ўтказиш учун газ ҳисоблагич ускунасини пломбасини бузишга тўғри келишини айтиб қайтиб кетган.
Ўрганиш ишлари давомида таклиф қилинган газ идораси усталари томонидан ҳолат ўрнида бартараф этилди. Газ ҳисоблагич ускунасини эса моддий ва маънавий эскирганлигини инобатга олган ҳолда, янги русумдагисига алмаштиришга келишиб олинди.
Аъзамхон Махаммадиев
Марғилон шаҳар ИҲҲҚ жамитяи мутахассиси
Post Comment