Тизимда 25 январдан 25 февраль кунига қадар Тарғибот ойлиги деб эълон қилинган
Тарғибот ойлиги доирасида корхона ва ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 29.12.2020 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига мурожаатномаси билан белгилаб берилган вазифалар, жумладан қабул қилинган ҳужжатлар ижросини ташкил этишда жамоатчилик иштироки ва назоратини кенг йўлга қўйиш, эркин фуқаролик жамиятини барпо этишда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш борасидаги вазифаларни, шунингдек “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари мазмун-моҳияти аҳолининг кенг қатламлари ўртасида тушунтириш ва тарғиботини олиб бориш кўзда тутилган.
Расмда Учкўприк туман ИҲҲҚ жамияти томонидан Ғиждон МФЙда ташкилланган тадбирдан лавҳа.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment