Тарғибот тадбирлари Ўзбекистон туманида ҳам бўлиб ўтмоқда
Ҳудудий бирлашма томонидан алоҳида буйруқ ишлаб чиқилиб, 25 январь кунидан 25 февраль кунига қадар Тарғибот ойлиги ўтказиш, ойлик доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказиш, жамиятда жамоатчилик назоратини янада ривожлантириш ва унда фуқароларнинг кенг иштирокини таъминлаш, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари мазмун-моҳияти юзасидан тушунтириш ва тарғибот ишларини янада кучайтириш кўзда тутилган эди.
Ўзбекистон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раҳбар ва масъул ходимлари ҳам Тарғибот ойлигида фаол иштирок этиб келмоқда. Улар тизимли асосда тумандаги корхона, ташкилот, идора ва муассасалар ишчи ходимлари учрашувлар, давра суҳбатлари ва семинарлар тарзидаги маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиб келмоқдалар.
Расмда Ёнғинга қарши курашиш жамияти туман бўлими ходимлари билан учрашувдан лавҳа.
Исомиддин Аббосов
Ўзбекистон туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment