Олтиариқда тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Олтиариқда тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Олтиариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ҳам Тарғибот ойлиги доирасидаги тадбирлар ўтказилмоқда.

Жумладан 11-умумтаълим мактабида ўтказилган учрашувда туман жамияти раиси, туман Кенгаши депутати Бахтиёр Абдурахмонов Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳияти юзасидан тўхталиб, Мурожаатномада мамлакатимизда жамоатчилик назоратини кенг йўлга қўйиш, нодавлат-нотижорат ташкилотларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан берилган топшириқлардан келиб чиқувчи вазифалар, шунингдек бу борада Федерация ва унинг ҳудудий органларининг тутган ўрни ва роли тўғрисида тадбир иштирокчиларига маълумотлар бериб ўтди.

Тадбир доирасида мамлакатимизда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг истеъмолчилик ҳуқуқий билимларини ошириш, истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини янада ривожлантириш йўналишидаги ишлар бўйича иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.

Туманда бу каби тадбирлар тизимли асосда давом эттирилмоқда.

Дилобар Дадахонова
Олтиариқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin