Маҳаллалар фаоллари иштирокидаги тадбирлар
Бугун Учкўприк туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан Бешкапа ва Истиқбол маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари иштирокида тадбирлар ташкилланди.
Тадбирларда фуқаролик жамиятини барпо этишда жамоатчилик назоратининг ўрни ва аҳамияти, жамият ижтимоий-иқтисодий ҳаётида олиб борилаётган ислоҳотларда фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш, ушбу жараёнда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг тутган ўрни ва роли каби масалаларда фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Тадбирлар тумандаги бошқа корхона, ташкилот ва идораларда давом эттирилмоқда.
Наргизахон Шералиева
Учкўприк туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment