Фарғона туманида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда

Фарғона туманида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда

Фарғона тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъул ходимлари томонидан ҳам ҳудудий бирлашма тизимида ўтказилаётган Тарғибот ойлиги тадбирларида фаол иштирок этиб келинмоқда.

Тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказиш, жамиятда жамоатчилик назоратини янада ривожлантириш ва унда фуқароларнинг кенг иштирокини таъминлаш, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари мазмун-моҳияти бўйича тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Шу кунга қадар Фарғона тумани 1-касб-ҳунар мактаби, “Ҳудудгаз Фарғона” туман филиали ва Мактабгача таълим муассасалари туман бўлимларида ўтказилган тадбирлар шулар жумласидандир.

Туманда тарғибот ойлиги тадбирлари тизимли асосда давом эттирилмоқда.

Одилжон Жунайдуллаев
Фарғона туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin