Қўқонда тизимли асосда тарғибот тадбирлари ўтказиб борилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказиш, жамиятда жамоатчилик назоратини янада ривожлантириш ва унда фуқароларнинг кенг иштирокини таъминлаш, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари мазмун-моҳияти юзасидан тушунтириш ва тарғибот ишларини янада кучайтириш мақсадида тизимда Тарғибот ойлиги эълон қилинганди.
Тарғибот ойлиги доирасида Қўқон шаҳрида ҳам ҳудуддаги мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхона, ташкилот, идора ва муассасаларда тадбирлар режалаштирилиб, уларда Мурожаатнома билан белгилаб берилган вазифалар, жумладан қабул қилинган ҳужжатлар ижросини ташкил этишда жамоатчилик иштироки ва назоратини кенг йўлга қўйиш, эркин фуқаролик жамиятини барпо этишда нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш борасидаги вазифаларни, шунингдек “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламлари ўртасида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Қўқон шаҳар бўлими, шаҳар Мактабгача таълим бўлими, шунингдек Сунбула, Райҳон маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари иштирокида ўтказилган тадбирлар шулар жумласидандир.
Расмда тарғибот тадбиридан лавҳа.
Асроржон Маматқулов
Қўқон шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment