Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида тадбирлар ўтказилмоқда

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида тадбирлар ўтказилмоқда

Фарғона тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкилланган тарғибот тадбири маҳалла фаоллари иштирокида ўтказилди.

Тадбирда фуқаролик жамиятини барпо этишда жамоатчилик назоратининг ўрни ва аҳамияти, жамият ижтимоий-иқтисодий ҳаётида олиб борилаётган ислоҳотларда фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш, ушбу жараёнда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг тутган ўрни ва роли каби масалаларда фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, Федерация ва унинг ҳудудий органлари томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар, ушбу жараёнда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан олиб борилаётган ҳамкорлик масалаларида ҳам атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.

Тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларга туман жамияти бош мутахассиси Ж.Нишонбоев томонидан жавоблар қайтарилди.

Одилжон Жунайдуллаев
Фарғона туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin