Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан яқиндан ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда
Учкўприк туман жамияти томонидан тарғибот ойлиги доирасида ташкилланган навбатдаги тадбир Палахон маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилиб, давра суҳбати шаклида ташкилланган мазкур тадбир “Истеъмолчилик ҳуқуқингизни биласизми?” деб номланди.
Давра суҳбатида сўз олганлар мамлакатимизда фуқаролик жамиятини шакллантиришда нодавлат нотижорат ҳамда жамоат ташкилотларининг тутган ўрни ва аҳамияти, мамлакатимизда қабул қилинаётган ҳужжатлар ижроси устидан жамоатчилик назорати кенг йўлга қўйилиши, бу ўринда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан олиб бориладиган ҳамкорлик масалаларида фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.
Маҳалла аҳлини қийнаб турган истеъмолчилик соҳасига оид масалалар ва тадбир иштирoкчиларини қизиқтирган саволларга туман жамияти раиси Лазизбек Шодмонов ҳамда ҳуқуқий ҳимоя мутахассиси Ёрқинжон Эргашевлар томонидан жавоблар қайтарилди.
Наргизахон Шералиева
Учкўприк туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment