Тиббиёт ходимлари иштирокида тадбир ўтказилди
Ҳудудий бирлашма томонидан Тошлоқ туман жамияти билан ҳамкорликда туман Тиббиёт бирлашмаси тизимида меҳнат фаолияти олиб бораётган тиббиёт ходимлари иштирокида маънавий-маърифий тадбир ташкилланди.
Тадбирда сўз олганлар Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномаси мазмун-моҳияти ва ундан келиб чиқувчи вазифалар, мамлакатимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини ривожлантириш борсида олиб борилаётган ишлар, истеъмолчилар жамоат бирлашмаларининг юртимизда жамоатчилик назорати ривожлантиришдаги ўрни ва аҳамияти тўғрисида фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.
Тадбир доирасида Федерация ва унинг ҳудудий органлари томонидан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Жисмоний ва юриидк шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳам атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.
Хуснидахон Якубова
Тошлоқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment