Тарғибот ойлигида фаол бўлайлик

Тарғибот ойлигида фаол бўлайлик

Тизимда эълон қилинган тарғибот ойлиги доирасида Фарғона шаҳар жамияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказиш, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунларни мазмун-моҳияти юзасидан тушунтириш ва тарғибот ишларини янада кучайтириш мақсадида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги шифохоналарда турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Тадбирларда шифокорларини бугунги кунда амалга ошираётган ишлари учун миннатдорчилик билдирилиб, Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномаси билан белгилаб берилган вазифалар, жумладан қабул қилинган ҳужжатлар ижросини ташкил этишда жамоатчилик иштироки ва назоратини кенг йўлга қўйиш, эркин фуқаролик жамиятини барпо этишда нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш борасидаги вазифалар, шунингдек “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар берилди. Ушбу тушунтиришлар давомида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга тўлақонли жавоблар берилди.

Шермурод Охунов
Фарғона шаҳар ИҲҲҚЖ мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin