Мактабгача таълим муассасаларида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда

Мактабгача таълим муассасаларида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда

Шу кунларда ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) жамиятлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказиш, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунларни мазмун-моҳияти юзасидан тушунтириш ва тарғибот ишларини янада кучайтириш мақсадида ҳудуддаги корхона, ташкилот, идора ва муассасаларда турли тарғибот тадбирлари ўтказиб борилмоқда.

Тадбирларда корхона ва ташкилотларнинг ишчи-ходимлари билан учрашилиб, Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномаси билан белгилаб берилган вазифалар, жумладан қабул қилинган ҳужжатлар ижросини ташкил этишда жамоатчилик иштироки ва назоратини кенг йўлга қўйиш, эркин фуқаролик жамиятини барпо этишда нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш борасидаги вазифалар, шунингдек “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар бериб борилмоқда.

Қува туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан тумандаги 2-мактабгача таълим муассасасида ташкилланган тадбир ҳам шулар жумласидандир.

Расмда тадбирдан лавҳа.

Феруза Умурзақова
Қува туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin