Ҳуқуқий билимни ошириб бориш истеъмол маданияти сари қўйилган муҳим қадамдир
Қува туман жамиятининг асосий фаолият йўналишлари режасида белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида ҳудуддаги 36-мактабгача таълим муассасасида “Юксак истеъмол маданияти сари” мавзусида ўқув семинари ташкилланди.
Ўқув семинари кун тартибидаги масалалар юзасидан туман жамияти Матбуот ва ахборот мутахассиси Феруза Умурзақова ва ҳуқуқий ҳимоя мутахассиси Ахмаджон Тухтабоевлар сўз олиб, юртимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг вужудга келиши, бугунги ҳолати ва эртанги куни, Федерация ва унинг ҳудудий органлари томонидан аҳолини мазкур ижтимоий ҳаракатга кенг жалб қилиш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.
Тадбирда сўз олган семинар иштирокчилари кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтилиши баробарида, мактабгача таълим муассасаси жамоаси аъзоларини кундалик турмуш ва иш фаолиятлари давомида истеъмолчи сифатида қийнаб турган муаммоли вазиятлар юзасидан саволлари билан мурожаат қилдилар.
Тадбир ниҳоясида муассаса жамоасининг Федерациянинг Қува туман жамияти билан ижтимоий шериклик борасидаги ҳамкорлик алоқаларини давом эттиришга келишиб олинди.
Ферузахон Умурзақова
Қува туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment