Истеъмолчи қандай ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга?
Учкўприк туман жамиятининг 2021 йилга мўлжалланган асосий фаолият йўналишлари режасига асосан 10-умумтаълим мактабида ташкилланган давра суҳбати “Истеъмолчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари” мавзусига бағишланди
Маърузачилар томонидан Федерация ва унинг ҳудудий органлари томонидан 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар, шунингдек жорий йил истиқболдаги режалар юзасидан ахборотлар бериб ўтилиб, ўқитувчи устозларнинг истеъмолчилик соҳасига оид саволларига жавоблар қайтарилди.
Тадбир доирасида мактаб жамоаси ва Федерация ўртасидаги ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик алоқаларини 2021 йилда ҳам тизимли асосда давом эттиришга келишиб олинди.
Наргизахон Шералиева
Учкўприк туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment