Касб-ҳунар мактаби жамоаси билан учрашилди
Олтиариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти асосий фаолият йўналишлари режасида белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги 1-касб-ҳунар мактаби жамоаси иштирокида тарғибот тадбири ташкилланди.
Тадбирда кун тартибидаги масалалар юзасидан туман жамияти раиси, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Бахтиёр Абдурахмонов сўз олиб, мамлакатимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг жорий ҳолати, истиқболдаги режалар, Федерация ва унинг ҳудудий органлари томонидан аҳолини мазкур ижтимоий ҳаракатга кенг жалб қилиш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Тадбирда сўз олган мактаб жамоаси вакиллари томонидан кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтилиши баробарида, жамоа аъзоларини кундалик турмуш ва иш фаолиятлари давомида истеъмолчи сифатида қийнаб турган муаммоли вазиятлар юзасидан саволлари билан мурожаат қилдилар ва тадбир ташкилотчилари томонидан ўз саволларига жавоблар олдилар.
Расмда тадбирдан лавҳа.
Дилобар Дадахонова
ОЛтиариқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment