Юксак истеъмол маданиятига эришиш учун қандай ишлар амалга оширилиши лозим?
Қува тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти 46-мактабгача таълим муассасасида ташкилланган тарғибот тадбири “Юксак истеъмол маданияти сари” деб номланди.
Унда сўз олганлар бугунги кунда мамлакатимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини кенг ривожлантириш, аҳолининг истеъмолчилик ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини янада самаралироқ ҳимоясини таъминлаш боарсида фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.
Тадбирда таъкидландики, истеъмолчилар ўз ҳуқуқларини яхши англаб олишлари баробарида, амалдаги қонунлар ва қонуности меъёрий ҳужжатлари билан белгилаб берилган мажбуриятларини ҳам унутмасликлари, ўзгаларнинг ҳуқуқларига нисбатан ҳам ҳурмат билан ёндошишлари ривожланган ҳуқуқий жамият барпо этилишида муҳим аҳамият касб этади.
Шу нуқтаи назардан, туманда Федерация ва мактабгача таълим тизими ўртасида йўлга қўйилган ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик алоқаларидан унумли фойдаланган ҳолда, мактабгача таълим муассасалари ходимларининг ҳуқуқий билимларини тизимли равишда ошириб бориш мақсадга мувофиқдир.
Расмда тадбирдан лавҳа.
Феруза Умурзақова
Қува туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment