Транспорт корхонаси масъули билан долзарб масалалар муҳокамаси ўтказилди
Учкўприк тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ўктазилаётган тарғибот тадбирлари доирасида уларда иштирок этган иштирокчилар туман ҳудудида аҳолига йўловчи ташиш хизматларини кўрсатаётган ташувчилар белгиланган йўл кира ҳақларининг кескин ошириб юборганликларидан норози бўлиб мурожаатлар қилишганди.
Бугун туман жамиятида мазкур мурожаатларда кўтарилган масалалар юзасидан Транспорт бошқармасининг туманга бириктирилган инспектори Б. Турсунов, “Альфатранс” МЧЖ мутахассиси Ш. Болтабоев ва туман жамияти раиси Л. Шодмонов иштирокида учрашув ташкилланди.
Учрашувда йўловчи ташиши фаолияти билан шуғулланаётган корхона вакили билан Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни талабларини, шунингдек туман ҳокимининг бу борадаги топшириқлари ижросини таъминлаш масалалари муҳокама қилиниб, тегишли тавсиялар берилди.
Расмда муҳокамалар жараёнидан лавҳа.
Наргизахон Шералиева
Учкўприк туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment