Тиббиёт муассасалари ходимлари билан юзма-юз мулоқотлар ўтказилмоқда
Бешариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъул ходимлари томонидан туман Тиббиёт бирлашмаси тизимидаги муассасаларда шифокорлар ва соҳа ишчи хизматчилари билан юзма-юз мулоқотлар ўтказилмоқда.
Мулоқотлар доирасида тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни ва соҳага оид бошқа қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳияти юзасидан атрофлича тушунтиришлар берилмоқда.
Шунинг билан биргаликда, истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг юртимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги тутган ўрни ва аҳамияти, Федерация ва унинг ҳудудий органлари томонидан ижтимоий ҳаракатни кенг қулоч ёйиши йўлида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар тўғрисида ҳам ахборотлар бериб ўтилиб, тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилмоқда.
Расмда ўтказилаётган тадбирлардан лавҳа
Улуғбек Жураев
Бешариқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment