Жамоатчилик назорати тартибида ўрганишлар ўтказилмоқда
Учкўприк тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан аҳолига суюлтирилган углеводород газни етказиб беришда юзага келаётган муаммоларни ўрганиш бўйича жамоатчилик назорати тартибида кузатув-ўрганиш ишлари ўтказилмоқда.
Ўрганиш ишларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад аҳолига маиший истеъмол учун суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш ишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.08.2018 йилдаги “Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига кундалик ҳаётда фойдаланиш учун суюлтирилган углевород газини етказиб бериш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 646-сонли қарори талаблари асосида ташкил қилинаётганлигини ўрганиш, соҳада юзага келаётган муаммоларни таҳлил қилиш ва уларинг ечимлари юзасидан тегишли идораларга таклифлар киритишдан иборатдир.
Наргизахон Шералиева
Учкўприк туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment