Истеъмолчининг нуқсонларни бартараф этишга қилган ҳаражатлари қоплаб берилди
Риштон туманига қўшни Олтиариқ туманида истиқомат қилувчи Эшонқулова Назокатхон ўтган йили туманимизда жойлашган “Имкон” савдо дўконидан бир йиллик кафолат муддати билан сотиб олган ноутбук кафолат муддати тугашига бир неча кун қолганида ички нуқсон туфайли яхши ишламай қолган.
Кафолат муддати ва бу муддат ичида қандай ҳуқуқларга эгалигидан хабардор истеъмолчи савдо дўконига бориб сотувчи ходимларга ноутбук ишламай қолганини, нуқсон кафолат муддати ичида кузатилганлиги сабабли бепул таъмирлаб берилишини сўраганда, сотувчилар томонидан унинг талабларига эътироз билдирилмасада, бепул таъмирлаш ишларини ташкил қилишни пайсалга солиб келинган.
Шундан сўнг Н. Эшонқулова Олтиариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамиятга ёзма равишда мурожаат қилган. Савдо дўкони Риштон туманида жойлашганлиги сабабли мурожаат ҳудудий тегишлилиги туман жамиятимизга йўналтирилган.
Мурожаатни ўрганиш давомида унда келтирилган важларга ойдинлик киритиш мақсадида “Имкон” савдо дўкони иш юритувчиси ва сотувчи ходимлари билан учрашилди. Уларга Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларни ҳимоя қилиш тўғрисда”ги қонуни, хусусан қонуннинг 15-моддаси, яъни товар нуқсонларини бепул бартараф этиш тартиби бўйича тушунтириш ишлари олиб борилиши натижасида улар томонидан қонуннинг 13-моддаси биринчи қисми талабларидан келиб чиқиб, “истеъмолчининг ёки учинчи шахснинг нуқсонларни бартараф этишга қилган ҳаражатларини қоплаб бериш” мақсадида нотбукни таъмирдан чиқариш учун етарли бўлган 350 000 (уч юз эллик минг) сўм пул Н.Эшонқуловага олиб берилишига эришилди. Ўз мурожаати юзасидан олиб борилган ишлардан қониқиш ҳосил қилган истеъмолчи туман жамияти мутахассисларга ўз миннатдорчилигини билдирди.
Хусниддин Латипов
Риштон тумани ИҲҲҚ жамияти бош мутахассиси
Post Comment