Ўрганишлар давомида аҳолининг истеъмолчилик ҳуқуқий саводхонлиги ҳам оширилмоқда

Ўрганишлар давомида аҳолининг истеъмолчилик ҳуқуқий саводхонлиги ҳам оширилмоқда

Ўзбекистон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан аҳолига суюлтирилган углеводород газни етказиб беришда юзага келаётган муаммоларни ўрганиш ишларини олиб бориш жараёнида маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари, ушбу маҳаллаларда яшовчи аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқотлар олиб борилмоқда.

Мулоқотлар чоғида истеъмолчилардан масъул ташкилотнинг ҳудудни суюлтирилган углеводород гази билан таъминлаш борасидаги мажбуриятларини қай даражада уддалаётганлиги, бу борадаги шартнома шартларига амал қилиниши ҳолатлари, юзага келаётган муаммолар ҳам сўраб суриштирилмоқда.

Ўрганишлар ва аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар давомида истеъмолчиларга амалдаги қонунчилик бўйича уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан ҳам тушунтиришлар ўтказилмоқда.

Исомиддин Аббосов
Ўзбекистон туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment