Бугун умумхалқ хайрия ҳашари куни

Бугун умумхалқ хайрия ҳашари куни

Барчамизга маълум, Ҳукуматимизнинг тегишли фармойишига биноан, «Наврўз» умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш, шунингдек маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида 2021 йил 13 март куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида «Обод ва кўркам маҳаллам» ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш белгиланган.

Бугун ҳудудий бирлашма ходимлари ҳам хайрия ҳашарига муносиб ҳисса қўшиш мақсадида ҳудудий бирлашма маъмурий биноси атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ўтказмоқдалар.


Расмларда ҳашардан лавҳалар.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin