Юзма-юз мулоқотлар ўтказилмоқда
Ҳудудий бирлашма тизимида жорий йилнинг 16 апрелига қадар “Таянч гуруҳлари билан ишлаш ойлиги” деб эълон қилинди.
Ойлик доирасида туман ва шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари масъуллари томонидан ҳудудларидаги Федерациянинг бошланғич ташкилотлари (таянч гуруҳлари) ташкилланган корхона, ташкилот, идора ва муассасаларда бўлиниб, таянч гуруҳлари фаоллари ҳамда Федерация аъзолари билан юзма-юз мулоқотларни ўтказилиши кўзда тутилган.
Ўзбекистон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан бугун 60-мактабгача таълим муассасасида ташкилланган таянч гуруҳида “Умумий овқатланиш соҳасида истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари” мавзусида семинар ўтказилди.
Семинарда иштирокчиларга амалдаги қонунчиликда умумий овқатланиш фаолиятини ташкил этиш борсида белгиланган тартиб-қоидалар, ушбу жараёнда хизмат кўрсатувчиларнинг мажбуриятлари ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бўйича атрофлича тушунтиришлар берилди ҳамда уларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.
Исомиддин Аббосов
Ўзбекистон туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment