Соҳага оид қонунлар ижросини таъминлашда ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик зарур
Тизим ташкилотлари томонидан вилоятимиз туман ва шаҳарларида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йилнинг 29 декабридаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига мурожаатномаси мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказиш, жамиятда жамоатчилик назоратини янада ривожлантириш ва унда фуқароларнинг кенг иштирокини таъминлаш, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари мазмун-моҳияти юзасидан тушунтириш ва тарғибот ишларини янада кучайтириш мақсадида таянч гуруҳлари билан ишлаш ойлиги доирасидаги тадбирлар ўтказилмоқда.
Фарғона шаҳар жамияти томонидан бугун Ободонлаштириш бошқармасида ташкилланган тадбир юқоридаги мақсадларни кўзда тутади.
Тадбирда Федерациянинг Фарғона шаҳар жамияти раиси Н.Тошканов ойликни ўтказишдан кўзда тутилган мақсад ва вазифалар, амалдаги қонунчилик мазмун-моҳияти юзасидан атрофлича тушунтиришлар бериши баробарида унинг иштирокчиларини қизиқтирган саволларга ҳам жавоблар қайтарди.
Тадбир натижаларига кўра, бошқарма ва шаҳар жамияти ўртасида истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалий ҳамкорлик олиб борилиши юзасидан келишувларга эришилди.
Шермурод Охунов
Фарғона шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment