Муаммо ўрнида бартараф этилди
Бағдод туманида яшовчи Ш.Тўйчиев туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига қилган оғзаки мурожаатида унга ташлаб кетилган суюлтирилган газ баллонида нуқсон борлиги сабабли газ идораси ходимларига уни алмаштириш тўғрисида мурожаат қилганлиги, лекин газ баллонини алмаштириш ишлари чўзилиб кетганлиги масаласида мурожаат қилган.
Туман жамияти мутахассислари томонидан истеъмолчи мурожаатида кўрсатилган ҳолат газ таъминоти корхонаси ходими В.Аминжонов ҳамда мурожаат эгаси иштирокида ўганилганда, фуқаро хонадонига жорий йилнинг 5 март кунида унга ташлаб кетилган суюлтирилган газ баллонини ишлатиш учун улаганда, газ баллонининг крани носозлиги кузатилганлиги ва натижада истеъмолчи газ баллонидан фойдаланишда муаммоларга дуч келганлиги маълум бўлди. Ҳолат жойида ўрганилиб, туман газ идораси томонидан истеъмолчига соз ҳолатдаги газ баллони етказиб берилди.
Мурожаатини ўрганиш ишларидан қониқиш ҳосил қилган истеъмолчи Ш. Тўйчиев туман жамияти мутахассисларига миннатдорчилик хатида, Федерация тизимидаги ташкилотлар фаолияти, бугунги кунда мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқаришда жамоатчилик назоратининг тутаётган ўрни ва аҳамияти, бунинг натижасида эришилаётган натижалар ҳақида ўзининг илиқ фикрларини билдирди.
Дилором Мирзаева
Бағдод туман ИҲҲҚ жамияти мутахасиси
Post Comment