Таълим муассасаларида тарғибот тадбирлари ўтказилди

Таълим муассасаларида тарғибот тадбирлари ўтказилди

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ташаббуси билан шаҳардаги 2, 3 ва 4-умумтаълим мактаблари ўқитувчилари иштирокида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ва унинг ижроси борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан тарғибот тадбирлар ташкилланди.

Тадбирлар давомида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунлар ва қонуности меъёрий ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва уларнинг ижроси борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида ахборотлар бериш баробарида, ана шу қонун ва қонуности меъёрий ҳужжатларининг ижросини таъминлашда Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ва “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонунларининг тутган ўрни ва аҳамияти юзасидан ҳам тушунтиришлар бериб ўтилди.

Тадбирлар доирасида таълим соҳаси ходимларини Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиққан ҳолда, жамиятда қабул қилинаётган қарорлар ижроси устидан жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш ва унда фуқароларнинг кенг иштирокини таъминлаш борасида Федерация ва унинг ҳудудий органлари билан яқин ҳамкорликда иш олиб боришга чақирилди.

Икромжон Абдурахимов
Марғилон шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment