Истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатида фаол бўлишга чақирилди
Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ташаббуси билан шаҳардаги 37 ва 38-мактабгача таълим муассасалари ходимлари иштирокида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ва унинг ижроси борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан тарғибот тадбирлар ташкилланди.
Тадбирлар давомида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунлар ва қонуности меъёрий ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва уларнинг ижроси борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида ахборотлар бериш баробарида, ана шу қонун ва қонуности меъёрий ҳужжатларининг ижросини таъминлашда Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ва “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонунларининг тутган ўрни ва аҳамияти юзасидан ҳам тушунтиришлар бериб ўтилди.
Тадбирлар доирасида мактабгача таълим тизими ходимлари юртимиз истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатида фаол иштирок этиб боришга чақирилди.
Асроржон Маматқулов
Қўқон шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment