Ҳуқуқий билимлар оширилди
Тошлоқ туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходимлари иштирокида бўлиб ўтган давра суҳбати “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳиятига бағишланди.
Унда ҳар бир инсон истеъмолчи сифатида қандай ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга эканлиги, соҳага юртимизда қаратилаётган эътибор, инсонларнинг манфаатларини кўзлаб олиб борилаётган сайъ-ҳаракатлар ҳақида сўз борди. Шунингдек истеъмолчи сифатида фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бузилган тақдирда Федерация ва унинг ҳудудий органларига мурожаат қилиш йўл-йўриқлари ҳам тушунтирилди.
Ўз навбатида бўлим ходимлари соҳага оид ўзларини қизиқтирган саволларга ҳам мутахассисларимиздан керакли жавобларни олдилар.
Ҳуснидахон Якубова
Тошлоқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment