Яна бир таълим масканида тадбир ўтказилди

Яна бир таълим масканида тадбир ўтказилди

Учкўприк истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъуллари тумандаги 27-умумтаълим мактабида “Истеъмолчи ким? Унинг ҳуқуқ ва бурчлари нималардан иборат?” мавзусида ўқув семинар ўтказишди.

Тадбирда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасига оид қонунлар ва қонуности меъёрий ҳужжатлар, мамлакатимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини янада ривожлантириш, Федерация ва унинг ҳудудий органлари фаолиятига оид масалалар юзасидан атрофлича тушунтиришлар бериб ўтилди.

Шунингдек, тарғибот тадбири доирасида таянч гуруҳлари ва аъзоларининг истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати ва Федерация фаолиятидаги иштироки, фаол фуқароларни ижтимоий ҳаракатга жалб этиш, таянч гуруҳлари ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишда қатнашиш, Федерация Устави ва ички тартибий ҳужжатлари билан белгиланган бошқа вазифаларни амалга ошириш борасида мазкур жамоалар олдида турган вазифалар муҳокамаси ҳам ўтказилди.

Тадбир давомида иштирокчилар томонидан берилган саволларга ташкилотчилар томонидан батафсил жавоблар қайтарилди.

Наргизахон Шералиева
Учкўприк туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment