Ҳудудий бирлашма масъул ходими ўзи таҳсил олган мактабга китоблар ҳадя қилди

Ҳудудий бирлашма масъул ходими ўзи таҳсил олган мактабга китоблар ҳадя қилди

Маълумки, мамлакатимиз бўйлаб жорий йилнинг 5-9 апрел кунларида “Китобхонлик ҳафталиги” тадбирлари ўтказилмоқда ва мазкур тадбирлар доирасида масъул ходимлар томонидан ўзлари таълим олган мактабларга китоблар ҳадя қилиш акцияси ҳам бўлиб ўтмоқда.

Ҳудудий бирлашма касаба уюшма қўмитаси раиси Ғофиржон Эргашев ҳам гарчи пенсияга чиқиб, фаолиятини жамоатчилик тартибида давом эттираётган бўлсада юқоридаги тадбирлардан четда тургани йўқ.

У бугун 1956-1966 йилларда ўзи таҳсил олган Фарғона шаҳрининг 1-умумтаълим мактабига ташриф буюриб, бу ерда ўқитувчи ва ўқувчилар билан суҳбатда бўлди ҳамда уларга бадиий ва илмий-оммабоп китоблар жамламасини ҳадя қилди.

Эътиборлиси, мактабда ташкил қилинган деворий ойнада уларнинг синфи битирув арафасида тушган виньетка (қуйидаги расм) ҳам турганлигини кўрган Ғ.Эргашев қувончини яширолмади ҳамда таълим маскани мутасаддиларига бунинг учун ўз миннатдорлигини изхор қилди.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Post Comment