Қонунлар тарғиботига бағишланган тадбир ўтказилди
Қува туманидаги 40-умумий ўрта таълим мактабида “Юксак истеъмол маданияти сари” мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди.
Семинарда “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид бўлган бошқа қонун ва қонуности меъёрий ҳужжатлари мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар берилди.
Шунинг билан биргаликда, жорий йилнинг биринчи чораги давомида Федерация ва унинг ҳудудий органлари томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш борасида олиб борилган ишлар юзасидан ахборотлар ҳам бериб ўтилиб, тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.
Феруза Умурзақова
Қува тумани ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment