Истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати янада ривожланиши учун унда жамоатчиликнинг кенг иштирокини таъминланиши зарур
Ҳудудий бирлашма раиси Ахроржон Рахмоналиев ташкилотнинг 2021 йил асосий фаолият йўналишлари режасига асосан ҳудудлардаги корхона, ташкилот, идора ва муассаларида ташкилланган ва Федерация фаолиятида муносиб иштирок этиб келаётган таянч гуруҳи фаоллари билан учрашувлар ўтказиб бормоқда.
Юқоридаги режа асосида Қува ҳамда Фарғона туманларида ўтказилган учрашувлар хусусида хабар бериб ўтган эдик. Худди шу тадбирлар бугун Тошлоқ туманида давом эттирилди.
Ҳудудий бирлашма раиси Федерациянинг ҳудуддаги ижро этувчи органлари томонидан ўтказилаётган тадбирлар самарадорлигини ўрганиш, Федерация тизимидаги таянч гуруҳлари фаолияти яқиндан танишиш мақсадида Тошлоқ туманида бўлиб, Халқ таълими ва Мактабгача таълим муассасалари бўлимлари раҳбарлари билан ҳам учрашди.
Учрашувларда истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини ошириш, ички бозорда сотилаётган истеъмол товарлари ва кўрсатилаётган хизматларнинг зарур сифати ва хавфсизлигини ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бошқа талабларини таъминлаш, ишчи-хизматчиларнинг истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик устидан олиб бориладиган жамоатчилик назоратида фаол иштирокини таъминлаш мақсадида туманда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини янада ривожлантириш ҳамда бу борада яқиндан ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик олиб бориш масалалари муҳокама қилинди.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment