Қонун қабул қилинганининг 25 йиллиги арафасида

Қонун қабул қилинганининг 25 йиллиги арафасида

Ҳудудий бирлашманинг 2021 йил асосий фаолият йўналишлари режаси асосида Олтиариқ туманида “Юксак истеъмол маданияти сари” мавзуси остида ташкилланган тадбирда тумандаги коммунал идоралар масъул ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирда сўз олганлар жорий йил 26 апрелда Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганига 25 йил тўлиши, истеъмолчиликка оид Конституцион ҳуқуқимизни таъминлаб берилиши мақсадида қабул қилинган мазкур 30 моддадан иборат қонун ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар, қонун ижросини таъминлашда ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назорати механизмларидан унумли фойдаланиш, аҳоли (истеъмолчилар)нинг ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини ошириш борасидаги истиқболдаги вазифалар юзасидан фикр ва мулоҳазалар билдирилиб, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунлар ва қонуности ҳужжатлари ижроси устидан жамоатчилик назоратини йўлга қўйишда ҳамкорликда олиб борилиши режалаштирилаётган ишлар хусусида ўзаро фикр ва мулоҳазалар алмашдилар.

Тадбир доирасида маҳаллабай тизимида аҳоли билан ишлашда коммунал идоралар ва истеъмолчилар жамоат бирлашмалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш юзасидан таклифлар ҳам билдириб ўтилди. Барчанинг истеъмолчи эканлигидан, соҳага оид қонун ва қарорларнинг тўлақонли ижросидан барчанинг манфаатдорлигидан келиб чиққан ҳолда, тадбир иштирокчиларини истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатида фаол иштирок этишга чақирилди.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Post Comment