Таълим муассасаси ходимлари иштирокида тадбир ташкилланди
Қува туманидаги 64-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчилари иштирокида “Истеъмолчи ҳуқуқи қонун ҳимоясида” мавзусида ўқув семинари ўтказилди.
Семинар давомида йиғилганларга Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги хамда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунлар мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.
Шунинг биргаликда, юқоридаги қонунлар ижросини таъминлаш, уларнинг ижроси устидан жамоатчилик назорати олиб бориш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини ошириш борасида Федерация ва унинг ҳудудий органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар хусусида ҳам ахборотлар бериб ўтилиб, тадбир иштирокчиларининг соҳага оид масалалардаги саволларига жавоблар қайтарилди.
Феруза Умурзақова
Қува туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment