Истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тарғиб қилиш бўйича тадбирлар тизимли асосда ўтказиб борилмоқда
Учкўприк тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан 37-умумтаълим мактабида ташкилланган тадбир “Истеъмолчи ким? Унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат?” деган мавзуни ўз ичига олди.
Тадбир ташкилотчилари йиғилганларга Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар бердилар. Хусусан, истеъмолчи ким, у қандай ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга, ҳуқуқлари поймол бўлган тақдирда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун қандай ҳаракатларни амалга ошириши керак, зарур ҳолларда кимга ёки қаерга мурожаат қилиш мумкин каби масалаларга алоҳида тўхталиб, батафсил тушунтиришлар берилди.
Иштирокчилар мавзу доирасида ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олиш баробарида, турмушлари ва фаолиятларида дуч келаётган муаммолар юзасидан ҳуқуқий маслахатлар ҳам олишди.
Тадбирда туманимизга тажриба алмашиш мақсадида ташриф буюрган Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси А. Нўъмонов ва мутахассис С. Ҳафизовлар ҳам иштирок этдилар.
Наргизахон Шералиева
Учкўприк туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment