Марказий шифохонада тиббиёт ходимлари билан учрашув ташкилланди
Қува тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ташаббуси билан туман Марказий шифохонасида истеъмолчилик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари юзасидан тарғибот тадбири ташкилланди.
Тадбирда ҳудудий бирлашма сектор бошлиғи Ғ.Маматқулов ва туман жамияти раиси А.Хамидовлар томонидан амалдаги истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ва қонуности меъёрий ҳужжатларининг мазмун-моҳияти, мамлакатимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар, мазкур жараёнда Федерация ва унинг ҳудудий ижро этувчи органларининг тутган ўрни ва роли хусусида маълумотлар бериб ўтилди.
Тадбир доирасида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар ҳам қайтарилди.
Феруза Умурзақова
Қува туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment