Темир йўл техникуми мураббийлари ҳузурида

Темир йўл техникуми мураббийлари ҳузурида

Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ташаббуси билан Темир йўл техникуми ўқитувчилари иштирокида амалдаги истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари мазмун-моҳияти юзасидан давра суҳбати ташкилланди.

Тадбирда шаҳар жамияти масъуллари томонидан амалдаги истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ва қонуности меъёрий ҳужжатларининг мазмун-моҳияти, мамлакатимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини ривожи, истеъмолчиларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида Федерация ва унинг ҳудудий ижро этувчи органлари томонидан олиб борилаётган ишлар хусусида атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.

Тадбир давомида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жамият мутахассислари томонидан жавоблар ҳам қайтарилди.

Асроржон Маматқулов
Қўқон шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin