Қайтим бераяпсизми, сотувчи? || Сўровнома

Қайтим бераяпсизми, сотувчи? || Сўровнома

Мазкур видео USAGM Workshops in Uzbekistan лойиҳаси доирасида “Савдо ва хизмат соҳасида нақд пул муомаласи: чекланишлар ва йўқотишлар” мавзуси учун тайёрланди.

Маълумки, бугунги кунда товар (иш, хизмат)лар ҳақини тўлашда нақд пулсиз кўринишдаги тўловларнинг шакллари ва уларнинг умумий тўловлардаги улуши кундан-кунга ортиб бормоқда. Лекин мамлакатимизда нақд пулла асосдаги ҳисоб-китоблар ҳали-ҳануз долзарблигини йўқотгани йўқ.

Шу нуқтаи назардан, “Савдо ва хизмат соҳасида нақд пул муомаласи: чекланишлар ва йўқотишлар” мавзусини ёритишда савдо ва хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланиб келаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари ўртасида сўровнома ўтказдик. Сўровнома 1 та саволга 3 та жавоб вариантидан иборат шаклда бўлди:

Савол:

– Нега олди-сотди амалга оширилгач (хизматлар кўрсатилгач) истеъмолчига қайтимни пул (танга) кўринишида бера олмаяпсиз?

Жавоб вариантлари:

А) майда пул етишмайди, лекин хизмат кўрсатувчи банкимга бу масалада талаб билан мурожаат қилганим йўқ;

Б) майда пул етишмайди, хизмат кўрсатувчи банкимга бу масалада талаб билан мурожаат қилганман, лекин у таъминлаб бера олмаяпти;

В) бизда бу борада муаммо йўқ, қайтимни пул (танга) билан бераяпмиз, ҳоҳласангиз харидорларимиздан сўрашингиз мумкин.

Ғайрат Маматкулов
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати раҳбари,
мустақил тадқиқотчи

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin