Қайтим оляпсизми, харидор? || Сўровнома

Қайтим оляпсизми, харидор? || Сўровнома

Мазкур видео USAGM Workshops in Uzbekistan лойиҳаси доирасида “Савдо ва хизмат соҳасида нақд пул муомаласи: чекланишлар ва йўқотишлар” мавзуси учун тайёрланди.

Маълумки, бугунги кунда товар (иш, хизмат)лар ҳақини тўлашда нақд пулсиз кўринишдаги тўловларнинг шакллари ва уларнинг умумий тўловлардаги улуши кундан-кунга ортиб бормоқда. Лекин мамлакатимизда нақд пулли асосдаги ҳисоб-китоблар ҳали-ҳануз долзарблигини йўқотгани йўқ.

Шу нуқтаи назардан, “Савдо ва хизмат соҳасида нақд пул муомаласи: чекланишлар ва йўқотишлар” мавзусини ёритишда аҳоли вакиллари ўртасида сўровнома ўтказдик. Сўровнома 1 та саволга 3 та жавоб вариантидан иборат шаклда бўлди:

Савол:

– Савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида (дўконлар, ошхоналар, дорихоналар, маиший хизмат объектлари, жамоат транспортида ва б.) олди-сотди амалга оширилгач (хизматлар кўрсатилгач), 50 сўмдан 1000 сўмгача бўлган қайтим Сизга пул (танга) кўринишида бериладими?

Жавоб вариантлари:

А) ҳа, ҳеч қандай муаммосиз, менинг огоҳлантиришимсиз пул (танга) кўринишида берилади;

Б) ҳа, бироз муаммолар билан бўлсада, пул (танга) кўринишида берилади, лекин кўпинча турли сақич, гугурт, конфет, таблетка ва бошқалар кўринишида олишга тўғри келади;

В) йўқ қайтимни пул (танга) кўринишида берилмайди, ҳоҳласанг-ҳоҳламасанг турли сақич, гугурт, конфет, таблетка ва бошқаларни қайтим сифатида оласан ё бўлмаса қайтимдан воз кечасан.

Ғайрат Маматкулов
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати раҳбари,
мустақил тадқиқотчи

Post Comment