Банкда майда пул масаласида муаммолар йўқ || Мутахассис изохи
Мазкур видео USAGM Workshops in Uzbekistan лойиҳаси доирасида “Савдо ва хизмат соҳасида нақд пул муомаласи: чекланишлар ва йўқотишлар” мавзуси учун тайёрланди.
Маълумки, бугунги кунда товар (иш, хизмат)лар ҳақини тўлашда нақд пулсиз кўринишдаги тўловларнинг шакллари ва уларнинг умумий тўловлардаги улуши кундан-кунга ортиб бормоқда. Лекин мамлакатимизда нақд пулли асосдаги ҳисоб-китоблар ҳали-ҳануз долзарблигини йўқотгани йўқ.
Хўп, шундай экан, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида олди-сотди амалга оширилгач (хизматлар кўрсатилгач) қайтим қайтариш учун майда пуллар етарлими? Етарли бўлса, нега жойларда қайтимни пул (танга) билан эмас, балки турли товарлар (сақич, конфет, гугурт, қурут, таблетка) билан ҳисоб-китоб қилиш ҳоллари учраб қолмоқда. Тижорат банкларида ўз мижозлари бўлган хўжалик юритувчи субъектларни қайтим учун майда пул билан таъминлашда муаммолар мавжудми?
Биз шу масалага аниқлик киритиш учун АТБ Капиталбанк Фарғона филиали масъул ходими билан суҳбатлашдик.
– Биз мижозларимизнинг уларга керакли суммада майда пуллар билан таъминлаб бериш имкониятига эгамиз, – дейди АТБ Капиталбанк Фарғона филиали бош ҳисобчиси Улуғбек Шакиров биз билан суҳбатда, – Агар мижозга каттароқ миқдордаги суммада майда пул зарур бўлса ва ўзимизда ушбу суммага лойиқ майда пул бўлмаса, Марказий банк вилоят бош бошқармасига буюртма бериб, мижознинг бу борадаги талабини тезликда қондириш имкониятига эгамиз.
Ғайрат Маматкулов
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати раҳбари,
мустақил тадқиқотчи
Post Comment