Бугун мамлакатимизда “Ёшлар куни”
Қадрли ёшлар!
Сизларни, Ўзбекистон исте’молчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси 30-июн – Ёшлар куни муносабати билан самимий муборакбод этади.
Ўқиш-ўрганиш, доимий изланиш, илм-фанга, тараққиёт чўққиларини эгаллашга интилиб яшаш доимо ҳамроҳингиз бўлсин.
Сизларнинг ҳар бирингизга эл-юртимиз фахрланадиган, жонажон Ўзбекистонимизнинг муносиб фарзанди, ҳақиқий инсон бўлиш бахти насиб этишини тилаймиз.
Ҳамиша соғ-омон бўлинг, азиз ёшлар!
Ҳудудий бирлашма маъмурияти
Post Comment