Истеъмол маданиятини тарғиб қилиш йўналишидаги тадбир
Учкўприк туманидаги 8-давлат мактабгача таълим ташкилотида ўтказилган тадбир “Юксак истеъмол маданияти сари” мавзусида бўлди.
Тадбир ташкилотчилари – туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъул ходимлари йиғилганларга Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар бердилар. Хусусан, истеъмолчи ким, у қандай ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга, ҳуқуқлари поймол бўлган тақдирда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун қандай ҳаракатларни амалга ошириши керак, зарур ҳолларда кимга ёки қаерга мурожаат қилиш мумкин каби масалаларга алоҳида тўхталиб, батафсил тушунтиришлар бердилар.
Шунинг билан биргаликда иштирокчилар мавзу доирасида ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар ҳамда кундалик турмушлари ва фаолиятларида дуч келаётган муаммолар юзасидан ҳуқуқий маслахатлар ҳам олишди.
Наргизахон Шералиева
Учкўприк туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment