Маданият уйи ходимлари билан учрашув ташкилланди

Маданият уйи ходимлари билан учрашув ташкилланди

Қувасой шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъуллари томонидан “Зебунисо” маданият уйида аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ва истеъмол маданиятини оширишга доир “Юксак истеъмол маданияти ” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.

“Зебунисо” номли маданият уйи ишчи ходимлари иштирокида ташкилланган мазкур тадбирда жамият ижро аппарати раиси Ш.Қорабоев ҳамда жамият матбуот ва ахборот мутахассиси А.Расуловлар иштирок этди.

Тадбир доирасида иштирокчиларга амалдаги “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун ижросини таъминлаш борасида Федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан амалга оширилаётган ишлар хусусида атрофлича ахборотлар бериб ўтилиб, тадбир ишитрокчиларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.

Ахаджон Расулов
Қувасой шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment