Қувасойда тарғибот тадбирлари давом этмоқда
Қувасой шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ижро этувчи аппарати ташаббуси билан шаҳар маданият уйида тизим ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва истеъмол маданиятини оширишга доир яна бир тадбир ташкилланди.
“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини ўрганамиз” мавзусида ташкилланган мазкур тарғибот-ташвиқот йўналишидаги давра суҳбатида амалдаги қонунчилик мазмун-моҳияти юзасидан атрофлича тушунтиришлар бериш баробарида, Федерация ва унинг ҳудудий ижро этувчи органлари томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида ахборотлар бериб ўтилди.
Иштирокчилар тадбир доирасида ўзларини қизиқтирган саволларга ҳам жавоблар олдилар.
Ахаджон Расулов
Қувасой шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment